Ўзбекистонда "жонланувчи" китоблар чоп этилмоқда

Oбуна бўлиш
Китобдаги тасвир устига смартфон ёки планшетни олиб борасиз. Шу ондаёқ мониторда бўялган расм ҳаракатланиб, сўзлашга тушади. Жонланган расм билан суратга тушиб, тайёр фотони электрон жўнатиш мумкин

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистонда инновацион технология асосида 3D ўлчамли китоблар чоп этила бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида хабар берилмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ва "Colar Technology" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган бўлиб, ноширлик соҳасида янгиликдир. Бундай лойиҳа дунёнинг саноқли мамлакатлари тажрибасидан ўтган.

Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримовнинг асари энг харидоргир китоб деб топилди

Буюртма асосида китоб дўконларига етказиб берилаётган бу ноширлик маҳсулоти болаларни китоб дунёсига етаклашда ўзига хос хусусиятга эга. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлган 3D ўлчамли китоб харид қилингандан сўнг уяли телефонда махсус дастур юклаб олинади. Дастурдаги скретч-код фаоллаштирилиб, китобдаги расмларни эҳтиётлик билан контурлардан четга чиқмасдан бўяш лозим. Ундан сўнг тасвир устига смартфон ёки планшетни олиб борасиз. Шу ондаёқ мониторда бўялган расм ҳаракатланиб, сўзлашга тушади. Жонланган расм билан суратга тушиб, тайёр фотони электрон жўнатиш мумкин.

Ҳозир бу каби китоблар "Бизнинг касбларимиз", "Ҳайвонот оламида" ва "Севимли қаҳрамонлар" каби рукнларда тайёрланмоқда. "Ўзбек халқ эртаклари" рукни остида ҳам бу каби инновацион ноширлик маҳсулотини яратиш устида иш олиб борилаётир.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 1755 матбаа корхонаси ва бўлимлари, 122 нашриёт фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан йилига 4 мингдан зиёд номдаги, умумий адади қарийб 50 миллион нусхага яқин китоб нашр этилмоқда. Ноширлик маҳсулотларининг 1 минг номдан зиёди болалар адабиётига тегишли.

Янгиликлар лентаси
0