Ислом Каримовнинг асари энг харидоргир китоб деб топилди

© AFP / BRENDAN SMIALOWSKIИслом Каримов
Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2016 йилда энг кўп сотилган китоблар рейтинги эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2016 йилда энг кўп сотилган китоблар рейтингининг "Ижтимоий-сиёсий адабиёт" йўналишиди биринчи ўринни Ислом Каримовнинг "Юксак маънавият — енгилмас куч" асари эгаллади. Ўзбекистоннинг биринчи президенти муаллифлик қилган яна уч китоб мазкур бўлимдаги юқори бешликдан жой олди, деб хабар беради Подробно.уз.

Маънавий-маърифий йўналишдаги китоблар орасида Тоҳир Малик қаламига мансуб "Меҳмон туйғулар", "Одамийлик мулки" асарлари ҳамда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Руҳий тарбия" китоби энг кўп сотилган.

"Бадиий адабиёт" йўналишида ўзбекистонлик китобхонлар Ўткир Ҳошимов, Марсел Брион ва Чингиз Айтматов асарларига кўпроқ эътибор қаратишган.
Республиканинг ёш китобсеварлари орасида эса Худойберди Тўхтабоев, Жонатан Свифт ва Ғафур Ғулом асарлари оммабоп бўлган.

Янгиликлар лентаси
0