General Electric Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқаради

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишЭлектрон компонентлар ишлаб чиқариш
Электрон компонентлар ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компания президентининг март ойининг бошида Ўзбекистонга уюштирган сафари чоғида англашув меморандуми имзоланган эди.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. General Electric (GE) компанияси  2017-2019 йиллларда Ўзбекистонда турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги хабарига асосан.

“Иқтисодиёт вазирлиги ва General Electric орасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Унда умумий қиймати 388 млн $ бўлган саноат ва маиший асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш соҳасида 13 та лойиҳа амалга ошириш назарда тутилган”, — дейилган вазирлик вакилининг хабарида.     

Ушбу лойиҳалар қаторида Чирчиқда нефт ва газ соҳасида ишлатиладиган юқори босимли насослар, детандер-генераторлар ишлаб чиқариш, Шўртан газ-кимё

Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва General Electric компанияси ҳамкорлик ҳақида келишиб олди
мажмуаси асосида инжиниринг маркази яратиш, Бухоро механика таъмирлаш заводи асосида ва нефт ва газ соҳасидаги асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш маркази яратиш лойиҳалари бор. 

Ундан ташқари қуёш панеллари, шамол генераторлари, тиббиёт техникаси, рентген ва ультратовуш аппаратлари, электрокардиграф ва ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг General Electric компанияси вице-президенти Роналд Жеймс Поллетт билан учрашиб ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0