Мактабларда “Камолот” тарбиячиси лавозими пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Унинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг даср қолдирмаслигини таъминлаш бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон мактабларида 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб “Камолот” тарбиячиси лавозими пайдо бўлди. Унинг асосий вазифаси ўқувчиларга дарсларни ўзлаштиришда ёрдам бериш ва уларнинг дарс қолдирмаслигии таъминлаш, бўлади деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Яқинда Тошкент ҳокимияти, прокуратураси, ИИБ, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўрта ва махсус таълим бошқармаси, “Маҳалла” қўмитаси бошқармаси ҳамда “Камолот” ёшлар ҳаракати иштирокида мактаб ва коллеж ўқувчиларининг дарсларга қатнашишини таъминлашга қаратилган мажлилиси бўлиб ўтди. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун ота-оналарни, ўқитувчиларни жалб қиламиз. Улар ўз мажбуриятларини бажармаган ҳоллларда – жаримага тортилади”, — деди Тошкент ҳокими ўринбосари Фарида Абдурахимова.

 

Ўқув муассасалари раҳбарларидан эса алоҳида талаб бўлади. Улар ҳақиқий дарсга қатнашган ўқувчилар сонини яширган ҳолларда – ишдан ҳайдалади.

“Камолот”  тарбиячилари ва мактаб маъмурияти ўн кун ичида доимий равишда дарсларни қолдираётган ўқувчи ва талабалар рўйхатини тузиш топширилган.  

Ундан ташқари Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузурида ёшлар сиёсати бўйича янги махсус мажмуа ташкил қилинди. Шухрат Аброров бошчилик қиладиган ушбу бўлим, пойтахтнинг 11 районида  махсус комиссиялар ташкил қилиб, балоғатга етмаганлар билан ишлайди.

ўқувчи - Sputnik Ўзбекистон
Ота-оналардан фарзанди уйда дарс тайёрлайдиган жойнинг фотосуратини сўрашмоқда
Хусусан бўлим, сурункали равишда дарс қолдираётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ишлайди. Энг ашаддий қоидабузарлар “ишлари” маҳалла даражасигача кўтарилади.

Ундан ташқари ҳар бир ўқув масканига маҳалла инспектори ҳам бириктирилган бўлиши керак. Уларнинг вазифаси дарс қолдираётган талабалар ота-оналари билан ишлаш.

Шунингдек 2017 йилнинг 1 апрелига қадар турли тўгарак ва секциялар самарали фаолиятини йўлга қўйиш керак. Улар ўз фаолиятида нафақат мактаб ўқувчилари, балким лицей ва коллеж талабаларини ҳам жалб қилишлари керак.

Айни дамда пойтахт мактабларида дарсга қатнашаётган талабалар сони 92-93 % ни ташкил қилмоқда, лицей ва коллежларда — 94-95 %.

 

Янгиликлар лентаси
0