Андижон вилояти ҳокимлиги фуқароларни очиқ ҳайъат мажлисларига таклиф этди

Oбуна бўлиш
Фуқаролар ҳайъат мажлислари ўтказиладиган санадан камида бир кун олдин вилоят ҳокимлигига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келиб, рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Андижон вилояти ҳокимлиги фуқароларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида қатнашишга таклиф этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Андижон - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади

"Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонуни талабларига кўра, ҳар бир фуқаро давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида қатнашиш ҳуқуқига эга", — дейилади хабарда.

Ушбу ҳуқуқидан фойдаланишни истаган фуқаролар ҳайъат мажлислари ўтказиладиган санадан камида бир кун олдин вилоят ҳокимлигига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келиб, рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади.

Хабарда очиқ ҳайъат мажлислари 20, 27 март, 3, 10, 17, 24 апрель кунлари бўлиб ўтиши билдирилган.

Янгиликлар лентаси
0