Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади

© Adam JonesАндижон
Андижон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагидаги тадбиркорлар Андижон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи бугунги кун талабига жавоб бермаётган корхоналарда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашмоқда. Бундан кўзланган мақсад уларни ривожлантириш чораларини кўриш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир, деб хабар берилади вилоят ҳокимлиги сайтида.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда Андижон шаҳрида хусусийлаштирилган 60 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари самарали фаолият юритмаяпти. Бу шаҳар иқтисодиётининг юксалишига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши ва уларда ишловчилар учун ишсизлик муаммосини юзага келтирмоқда.

Тадбиркорликка тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига тўсқинлик қилиш деб баҳоланади

Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги собиқ "Андижонмаш" заводи ва "Электроаппарат" корхоналарига ташрифи чоғида айрим корхона раҳбарларининг сусткашлиги сабаб тўла қувват билан ишламаётган корхоналар хусусида фикр билдирди. Жумладан, юқоридаги ҳар икки корхона ўз даврида 3000 дан ортиқ иш ўрнига эга бўлгани, уларда тайёрланган маҳсулотлар ички бозордан ташқари экспорт қилинганини таъкидлаб, бугунги ҳолатини танқидий баҳолади.

Ш.Абдураҳмонов шу жойда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, замонавий дастгоҳлар олиб келиш ва янги иш ўринлари яратиш истагидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Улар учун энг катта имконият бинолар ноль қийматда бепул берилади.

Хабарда шундай имкониятга эга бўлишни истаганлар Андижон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари сўралган.

Янгиликлар лентаси
0