Бухоро тез вақтда таниб бўлмас даражада чирой очади

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ҳунармандлик бозорини тартибга келтиришни, миллий анъаналар акс этган, замонавий расталар қуришни таклиф қилган

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Яқин 2 йил ичида Бухоро шаҳрининг марказий қисми қайта қурилади. Бу шаҳар марказидаги кўчалардан бирини Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига қайта номлаш билан боғлиқ.

Ҳозирда ушбу кўча қиёфасини ўзгартириш, унинг икки томонида замонавий бинолар барпо этиш бўйича уч йилга мўлжалланган лойиҳа ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Бухоронинг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди
Бундан ташқари, Бухоро шаҳрининг Ғиждувон, Баҳовуддин Нақшбанд, Ибн Сино, Навоий кўчаларида 57 та кўп қаватли уй қурилади.

"2017—2021 йилларда барпо этиладиган 5, 6, 7 қаватдан иборат бу турар-жойлар аҳолини арзон ва замонавий уйлар билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади", — дейилган Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати тарқатган хабарда.

Шунингдек, Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида анъанавий ҳунармандлик устахоналарини жамлаган икки қаватли уйлардан иборат ҳунармандлар мавзеси қурилади.

Мирзиёев ҳунармандлик бозорини тартибга келтиришни, миллий анъаналар акс этган, замонавий расталар қуришни таклиф қилган.

Янгиликлар лентаси
0