ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида Бухоронинг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, ушбу кўча қиёфасини ўзгартириш, унинг икки томонида замонавий бинолар барпо этиш бўйича 3-йилга мўлжалланган лойиҳа ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ва Ибн Сино кўчалари кесишган жойда бунёд этиладиган Универсал спорт мажмуаси лойиҳасини кўздан кечирган.
2018-йилда фойдаланишга топшириладиган ушбу мажмуада 15 спорт тури бўйича мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади. Ундан учта машғулотлар зали, бассейн, теннис корти, 3 минг 500 томошабинга мўлжалланган зал ўрин олади. Мажмуа спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш, спорт методикаси бўйича намунавий марказ бўлади.