ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўз лавозимидан четлатилган Жанубий Корея раҳбари Пак Кин Хе президентнинг расмий қароргоҳини тарк этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Нашр хабарига кўра, Пак Кин Хе Жанубий Корея халқидан узр сўраган.
"Бутун ваколат муддатим давомида ўз вазифамни бажара олмаганим учун узримни келтирмоқчиман. Бу бир оз вақтни олиши мумкин бўлса-да, аммо охир-оқибат ҳақиқат юзага чиқишига ишонаман", — Пак Кин Хенинг бу сўзлари унинг собиқ расмий вакили томонидан оммага эшиттирилган.
Пак Кин Хе жой олган кортеж маҳаллий вақт билан 19.17да жойидан қўзғалган. Мовий саройдан Пак Кин Хе Сеулдаги хусусий аппартаментларига йўл олиши хабар қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея Конституцион суди 10 март куни президент Пак Кин Хенинг импичментини қабул қилган эди. Йирик коррупцион жанжал туфайли 9 декабрь куни мамлакат парламенти Пак Кин Хени ҳукумат раҳбарлигидан четлатган эди. Жанубий Кореянинг 8 нафар судьяси бир овоздан унинг импичментини қабул қилган.
Айни вақтда мамлакатнинг маваққат президенти вазифасини Бош вазир Хван Гё Ан бажармоқда.