Жанубий Корея президенти истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЖанубий Корея президенти Пак Кин Хе
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Менинг тақдирим, шунингдек, президентлик муддатимни қисқартириш бўйича қарор қабул қилишни Миллий ассамблея измига топшираман", - дея баёнот қилди Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе мамлакат парламенти ҳокимиятни хавфсиз топшириш режасини ишлаб чиқиши биланоқ, истеъфо беришини маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Менинг тақдирим, шунингдек, президентлик муддатимни қисқартириш бўйича қарор қабул қилишни Миллий ассамблея измига топшираман. Агар ҳукмрон ва мухолифат партия давлат ишларида чигалликларни камайтирадиган режани ишлаб чиқиб, тасдиқласалар ва бу билан ҳокимиятни топшириш хавфсизлигини таъминласалар, мен ушбу режага ҳамда қонун билан белгиланган жараёнларга бўйсунган ҳолда ўз эгаллаб турган лавозимимни тарк этаман", — дея баёнот қилди Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея халқи Пак Кин Хе давлат ишларига дугонаси Чхве Сун Силни аралаштирганидан хабар топгач, ғазаб отига минган ва бир ойдан буён "Пак Кин Хе кетсин!" деган талаб билан кўчаларга норозилик намойиши билан чиқишаётган эди. Прокуратура ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғади ва Чхве Сун Сил ҳибсга олинди.

Янгиликлар лентаси
0