ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Бу ҳақдаги қарор Подшоҳлик Шўроси(парламенти)да муҳокама қилинмоқда, деб ёзган нашр.
Хабарда айтилишича, бу таклиф депутатлардан бири — Садка Фадел томонидан билдирилган.
Al Hayat нашри хабарига кўра, қироллик расмийларини кўпроқ мигрантлар келажакдаги Саудия фуқаролигини талаб қилиб, уларни "табиийлаштириш"ни сўрашларидан ҳавотир олишмоқда.
Саудиячиларнинг аксарияти миграция жиноятчилик даражасини оширади, гастарбайтерлар эса иқтисодий томондан ўзига тўқ маҳаллий аҳолига кўпроқ ҳужум қилмоқда, деган фикрда.
Аммо қироликка вақтинча яшаш учун кўчиб келганлар ҳам ўз қисматидан хурсанд эмас. 2014 йилда нефт нархи кўтарила бошлаганда, мамлакатда ўз меҳнат ҳақини ололмаган покистонлик ишчилар томонидан норозилик намойишлари ўтказилган. 2017 йилнинг январ ойида эса аҳвол шу даражага бориб етадики, муқаддас Макка шаҳрида тўқнашувлар юз бериб, бу ёлланиб ишлаётган ишчиларни ҳибсга олиш билан якунланади.