ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Саудия Арабистонида Каъбани масхаралаган ҳинду қўлга олинди, деб хабар тарқатмоқда РИА Новости.
"Саудия Арабистони полицияси Каъбани таҳқирлагани учун ҳиндистонлик эммигрантни қўлга олди", — дейилган хабар матнида.
Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи Каъба устига Будда суратини қўйган ва бу ҳаракатни фотосуратда муҳрлаб, суратни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида чоп этган.
"Минтақа тергов органи муқаддас қадамжомизни масхаралашда гумон қилинаётган шасхни ушлаб, ҳибсга олишга муваффақ бўлди", — дея иқтибос келтирган нашр Ар-Риёд полицияси матбуот-хизмати вакилининг сўзларидан.
Бордию, эркакнинг айби исботланадиган бўлса, унга нисбатан ўлим жазоси қўлланилиши мумкин.