ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Бутунжаҳон мусулмон уламолар кенгаши бош котиби Али Қорадоғий Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати ва аҳлига табрик йўллади, деб хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот-хизмати.
Табрик видео кўринишида бўлиб, мазмуни қуйидагичадир:
Мана шундай юрт учун бундай марказларнинг очилиши ажабланарли иш эмас.
Шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматини, шунингдек, у ердаги мусулмон халқини ушбу қилинаётган муборак иш муносабати билан табриклайман. Аллоҳ таолонинг изни ила ушбу маскан нафақат Ўзбекистон ҳамда унинг қўшни давлатлари, балки бутун дунё миқёсида ўзининг ижобий самарасини беради, инша Аллоҳ".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 14 февраль куни "Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.