ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Қуролланган шахслар Афғонистондаги Хост провинциясида жойлашган ҳарбий аэродромга ҳужум уюштирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Tolo News телеканалига таянган ҳолда.
"Бир неча нафар қуролланган шахслар Хост провинциясидаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилдилар. Тўқнашув давом этмоқда", — деб хабар қилган телеканал ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали.
Жабрланганлар бор-йўқлиги номаълум.
Нашр хабарига кўра, илгарироқ жангарилар Афғонистон пойтахти — Қобул шаҳридаги ҳарбий госпиталга ҳужум қилган. 50 нафар инсоннинг бевақт ҳалок бўлишига олиб келган ушбу ҳодиса учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олган.
"ИД" террорчилик уюшмасининг бу таъкидига қарамасдан, Афғонистон разведка хизмати вакиллари ушбу ҳужум ортида ким турганини билиш учун ўз суриштирувини олиб бормоқда.