ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани телефон орқали мулоқотд чоғида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан мамлакатда хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар қилинган Афғонистон президенти сайтида.
Илгарироқ Афғонистон ТИВ раҳбари Салоҳиддин Раббоний РИА Новости халқаро ахборот агентлигига берган интервьюсида "АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистон раҳбарини Америка қўшинлари Афғонистонда қолиб, мамлакат миллий қуролли кучларини қўллаб-қувватлашига ишонтирган", деган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 1 январ санасидан НАТО Афғонистонга ўзининг "Дадил кўмак" деб номланган янги миссиясини юборган. НАТО ва Афғонистоннинг иккиёқлама келишувига мувофиқ, мамлакатга юборилган 12 минг нафар НАТО ҳарбийлари Афғонистон куч тузилмалари ходимларини ўқитиб, уларга маслаҳат бериш ишлари билан шуғулланади. НАТОнинг ушбу миссияси тинчлик миссияси деб эълон қилинган.