БМТ вакили дунёга янги қочқинлар оқими таҳдид солаётганини башорат қилди

© AFP / Ahmad AL-BASHAЯманлик болалар, қочқинлар учун яратилган лагерларда
Яманлик болалар, қочқинлар учун яратилган лагерларда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни кунда Африка қитъасидаги тўрт мамлакатда очлик ҳукм сураётганига бефарқ бўладиган бўлсак, у ҳолда дунёга янги қочқинлар оқими таҳдид солиши мумкин, бу эса бутун бошли минтақаларда тартибсизликни юзага келтиради, деб баёнот қилди БМТ Бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари Стивен О Брайен

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Африканинг тўрт мамлакати — Яман, Нигерия, Сомали ва Жанубий Суданда юз берган "гуманитар" инқироз БМТ тарихидаги энг йирик инқирозлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Фуралар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Тожикистонга 60 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди
БМТ Бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари Стивен ОБрайен 10 март куни айни вақтда 20 миллиондан зиёд инсонга очлик таҳдид қилаётганини маълум қилди.

"Биз тарихнинг энг инқирозли босқичида турибмиз. Йил бошиданоқ БМТ ташкил топган вақтдан буён юзага келган энг йирик гуманитар инқирозга юзма-юз келдик. Айни вақтда тўрт мамлакатда 20 миллиондан зиёд инсонга очарчилик раҳна солмоқда. Уюшқоқлик ва келишган глобал ҳаракатларсиз бу одамлар шунчаки очдан ўлиши мумкин, уларнинг аксарияти эса қийналиб, касалликлардан ҳалок бўлишади", — деб айтди ОБрайен.

Брайеннинг огоҳлантиришича, агар халқаро ҳамжамият юқорида номи тилга олинган тўрт мамлакатда юз бераётган ҳодисаларга бефарқ бўлса, у ҳолда дунёга қочқинларнинг янги оқими таҳдид солиши мумкин. Бунинг натижасида эса "қатор минтақаларда тинчликнинг бузилиши" юзага келиши турган гап.

Янгиликлар лентаси
0