ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати.
Қўшни мамлакат халқига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар борилиги айтилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш, уни Тожикистонга етказиш ва топшириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилганлиги айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қарори икки давлат ва халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг яна бир амалий ифодасидир. дейилади хабарда.