Вахш дарёсидаги ёзги сув тошқини Роғун ГЭСи тўғонини ювиб кетиши мумкин

© president.tjРоғун ГЭСи қурилиши
Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сув омборлари тўғони вайрон қилиниши билан боғлиқ техноген офатлар - ўта жиддий ҳодисадир, улар кўлами жиҳатдан баъзан табиий офатлардан ҳам ўтиб тушади

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. 9 феврал, пайшанба куни АҚШнинг Калифорния штати Оровилл шаҳрида жойлашган энг баланд тўғони "танасида" ҳосил бўлган ёриқлар туфайли, кўлдан сув шошилинч равишда пасайтирила бошланди.

Кўлдаги сув ҳажми 4,3 миллиард куб метрдан кўпроқ деб баҳолангач, экспертлар тўғоннинг вайрон бўлиши хавфи юқори, деб огоҳлантирдилар. 11 феврал куни тўғондан қуйида яшовчи юз минглаб одамлар ўз яшаш жойларидан эвакуация қилина бошладилар.

© РИА Новости Оровилл тўғони
Плотина в городе Оровилл - Sputnik Ўзбекистон
Оровилл тўғони

Йирик сув омборларидаги авария ҳолати ёхуд уларнинг ёрилиши кўпинча юқори тезликда жала ёғиши, қор ва музликларнинг эриши оқибатида юз беради.

"Тожикистондаги деярли барча йирик дарёлар ва уларнинг ирмоқлари қор-музликлардан озуқа олишади, — деб ёзади Спутник Тожикистон нашри мухбири Андрей Захватов. — Шу боис, мутахассислар асосий эътиборни Вахш дарёсида амалга оширилаётган қурилишга қаратганлар. У ерда Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭС — Роғун ГЭСи қад ростламоқда".

Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган маълумотларга кўра, жорий йил январ ойининг иккинчи ярми — феврал ойи бошларида Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғингарчилиги 1,6 марта юқори бўлган. Натижада қор кўчкилари сони кескин ортиб ўсишига олиб келган. (Январ ойида Тожикистонда кшчкилар оқибатида 13 киши нобуд бўлган)

Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Роғун ГЭСини Помирнинг "уйқудаги аждаҳоси" намунасида қурмоқчи
Спутник Тожикистон хабарига кўра, ГЭС қурилиши олиб борилаётган майдондаги йўллар ва гидротехника қурилмалари кўчки хавфидан жуда мустаҳкам ҳимояланган, аммо мутахассисларни бошқа бир жиддий хавф — ёзги сув тошқинлари безовта қилмоқда.

Роғун ГЭСи қурилишида 15 йилдан буён раҳбарлик лавозимларида ишлаб келаётган муҳандис Анатолий Колесниченконинг сўзларига кўра, дамба қурилиши бошлангандан буён йилига икки-учта сув тошқини рўй бериб келади.

Биринчи, вақти-вақти билан кузатиладиган сув тошқини — май ойида, ёмғирлар ва тоғ этакларидаги қорлар эриши оқибатида юз беради. Иккинчи сув тошқини — июнь ойиники, у иссиқ ҳарорат туфайли, баланд тоғлардаги қорлар эриши натижасида юзага келади. Учинчи сув тошқини — энг хавфли ҳисобланиб, одатда, июль ойи ўрталарида, музликларнинг жадаллик билан эриши натижасида юз беради.

"Айрим йилларда сув тошқинининг хавфли тури август ойида рўй беради. Қорнинг қалин ёққанини ҳисобга олган ҳолда, 2017 йилнинг июн ойида эртаги кучли сув тошқинини кутиш мумкин. Август ойларига келиб ҳам яна бир жиддий сув тошқини рўй бериши эҳтимоли бор, Роғун гидроқурувчилари буларга тайёр бўлишга улгуришлари лозим" — деб ёзган муаллиф мақолада.

Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Роғун ГЭСи неча йилда қуриб битказилиши маълум бўлди
Нашрга кўра, Роғун ГЭСи дамбасини қурилиши билан шуғулланаётган Италиянинг Salini Impregilо S.p.A компанияси сув тошқинлари рўй бергунига қадар Вахш дарёси сув оқимини биринчи, сув сатҳи кўтариладиган тақдирда эса, — иккинчи қурилиш тоннеллари орқали оқизишни режалаштирган.

Бироқ, бу даврда Вахш дарёси оқими қандай бўлиши ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда, ҳаммаси қор ва музликлар захираси, шунингдек, ёз мавсумида тоғларда ҳарорат қанақа бўлишига боғлиқлиги айтилган.

Анатолий Колесниченконинг фикрига кўра, бугун тўғон ювиб кетилиши хавфидан кўпам қўрқмаса ҳам бўлади. Аммо барибир қандайдир хавф барибир сақланиб қолади. Дейлик, агар ёзда Помирдаги Федченко музлиги ҳудудида ҳаво ҳарорати 13 градусдан ошса ва бу ҳолат икки ҳафта ушланиб қоладиган бўлса (Душанбеда бу вақтда ҳаво ҳарорати 35-40 даражани ташкил қилади), у ҳолда фожиали сув тошқини юз бериши мумкин.

Учинчи тоннел ҳали қуриб битказилмагани боис, сувни тўсиб туриш учун қурилаётган тўғон ювиб кетилиши мумкин, худди 1993 йилдаги каби. 

ГЭС қурилиш майдонида ишлар қай даражада бораётгани ҳақида Италия компанияси ОАВлар орқали жамоатчиликни хабардор этмаяпти. Аммо январ ойи охирида компания раҳбарияти Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга бу борада тўлиқ ҳисобот топширган. Раҳмон ўз навбатида, компанияни шартномадаги келишувлар ва қурилиш муддатига қатъий амал қилиш муҳимлигини эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0