ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хорижга амалга оширган илк расмий ташрифидан сўнг Бухоро вилоятига сафар қилади. Бу ҳақда Podrobno.uz агентлиги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, қатор юқори мартабали мансабдорлар мамлакат раҳбари ташрифига тайёргарлик кўрилаётган Бухорога етиб келишган. Ўзбекистон президентининг Туркманистонга амалга оширган икки кунлик ташрифи 7 март куни якунланди.
Президентлик сайловларидан сўнг Шавкат Мирзиёев мамлакат бўйлаб ташрифларини амалга ошира бошлади. Президент Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Анъанага мувофиқ, мамлакат раҳбари йирик саноат объектларига ташриф буюради, вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёни билан танишади.