Туркманбоши Мирзиёевга "жаннат" тулпорини совға қилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг Туркманистонга расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари ахалтекин отлари мажмуасига бордилар

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевга ахалекин зотли тулпорни совға қилди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Ахалтекин зотига мансуб тулпорлар. - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистонда “Ахалтеке гўзали” аниқланди
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президентининг Туркманистонга расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари Ахалтекин отлари мажмуасига боришган.

Айнан мана шу муносабат билан "жаннат" тулпорларини яйратиш тадбири уюштирилган. Томоша майдонига бирин-кетин ахалтекин зотли отларнинг энг кўркамлари олиб чиқилган.

Туркман халқи номидан ўзбек қардош халқига Ахалтекин зотли тулпор ҳадя қилинган.

Ажойиб совға учун миннатдорчилик билдирган Ўзбекистон президенти туркманнинг мўжизакор-тулпорлари ва отлар мажмуасига тассанно айтган.

Эслатиб ўтамиз, Ахалтекин отлари Туркманистонда ўзига хос ифтихор рамзига айланган, давлат рамзининг марказидан ўрин олган ва қатор хорижий давлат раҳбарларига энг олий ҳадя сифатида тортиқ этилган.

Янгиликлар лентаси
0