Туркманистонда “Ахалтеке гўзали” аниқланди

© Sputnik / Ян Тихонов / Медиабанкка ўтишАхалтекин зотига мансуб тулпорлар.
Ахалтекин зотига мансуб тулпорлар. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бекхон лақабли тойчоқ танлов ғолибига айланди. Туркманистоннинг энг гўзал оти 8 ёшда. Қарор халқаро ҳайъат аъзолари томонидан қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik, Амангелди Нурмурадов. Шанба куни Ашхобод шаҳрида ўтказилган Халқаро танловда 2016 йилнинг энг гўзал Ахалтеке тулпори аниқланди, деб хабар қилади РИА Новости.

Ахалтекин зотли отлар - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистонда "Ахалтеке гўзали" танлови ўтказилади

Туркманистон президенти томонидан қурдирилган Ахалтеке отлари мажмуасида ўтказилган танловнинг якуний босқичида ғолиб аниқланди. Ҳакамлар ҳайъати Бекхон лақабли тулпорни туркманистоннинг энг гўзал оти унвонига муносиб деб топдилар.

Маълумотларга кўра, “Ахалтеке гўзали” 8 ёшда. Барчани ўзига ром қилган тулпор эса “Галкиниш”(Тикланиш) от-спорти жамоасига тегишли.

Бекхоннинг гўзаллиги учун ғолиб – “Галкиниш” от спорти жамоаси Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан Hyundai Equus автомобили билан тақдирланди.

Янгиликлар лентаси
0