Туркманистонда "Ахалтеке гўзали" танлови ўтказилади

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишАхалтекин зотли отлар
Ахалтекин зотли отлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистонда апрел ойи сўнггида Ахалтеке зотли тулпорлар орасида "гўзаллик танлови"ни ўтказиш анъанага айланган. Мусобақада ғолиб бўлган от эгасига қимматбаҳо автомобил совға қилинади.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik, Амангелди Нурмурадов. 2016 йилнинг энг гўзал оти 23 апрел куни аниқланиши кутилмоқда. Ахалтеке зотли тулпорлар орасида ўтказиладиган халқаро гўзаллик танловида ғолиб бўлган от эгаси совға тарзида қимматбаҳо автомобилни қўлга киритади, деб хабар қилмоқда Туркманистон маҳаллий ОАВ, РИА Новости хабари асосида.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳукумат кенгашида танлов ўтказилиши борасида тегишли фармойишни имзолади, дейилади матбуот хабарларида.

Ҳужжатга мувофиқ, 2016 йилнинг энг гўзал ахалтеке тулпори 23 апрел куни, “Туркман тулпори куни” миллий байрами арафасида ўтказилади. Ғолиб таниқли олимлар, чет эллик экспертлар ҳамда от билан шуғулланувчи мутахассислардан иборат ҳайъат аъзолари томонидан аниқланиши таъкидлаб ўтилган.

Ахалтеке зотли тулпорлар гўзаллик танлови билан бир қаторда рассомлар, ҳайкалтарошлар, заргарлар, фотосуратчилар, дизайнерлар ва телеоператорлар томонидан яратилган, Ахалтеке отлари акс этган тасвирий санъат асарлари, суратлар, амалий санъат намуналари ҳамда телекўрсатувлар  намойишини ўз ичига олган ижодий асарлар танлови ўтказилади.

Россия президенти Владимир Путиннинг Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа билан учрашуви. - Sputnik Ўзбекистон
Путин Баҳрайн қиролига ахалтеке зотли тулпори совға қилди

Мазкур йўналишдаги ғолибларга катта миқдордаги пул мукофотлари тақдим этилади.
“Ахалтеке гўзали” эгаси эса қимматбаҳо автомобил билан тақдирланади. Мисол учун, 2015 йилнинг энг гўзал ахалтекин зотли тулпори эгаси Туркманистон президенти номидан “Toyota Land Cruiser Prado” топширилган.

Янгиликлар лентаси
0