ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал Халиф Россия президенти Владимир Путинга дамашқ пўлатидан ясалган, дастаси қимматбаҳо тошлар билан безатилган Ғалаба қиличини совға қилди. Маълумотларга қараганда, ушбу қилич шахсан қирол буюртмасига биноан ясалган, РИА Новости хабари асосида.
Россия етакчиси эса меҳмонга тўрт яшар ахалтеке зотли тулпорини ҳадя этди, хабар беради Россия президенти матбуот-хизмати.
"Россия президенти ва Баҳрайн қироли ўзаро совғалар билан алишишди. Қирол Россия президенти Владимир Путинга дамашқ пўлатидан ясалган, дастаси қимматбаҳо тошлар билан безатилган Ғалаба қиличини совға қилди", — таъкидлашди матбуот-хизматида.
Россия етакчиси қиролга 2012 йилда туғилган Хожибек тулпорини инъом этди.
Ҳожибек тулпори зот бўйича — "2015 йил жаҳон чемпиони” ва “2014 йил жаҳоннинг мутлақ чемпиони" деб тан олинган.