ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан "Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли" кўрик-танловининг мамлакат босқичи ўтказилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Иштирокчилар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хотин-қизлар учун барқарор иш ўринлари яратиш, оилавий тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган лойиҳаларини тақдим этишган. "Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир" деб номланган шартда Ўзбекистон Республикаси қонунлари бўйича билимлари синовдан ўтказилди. "Сиёсий ҳозиржавоблик" шартида қатнашувчиларнинг сиёсий билими, нотиқлик маҳорати баҳоланди.
Танлов якунига кўра, тошкентлик Нилуфар Собиржонова биринчи ўринни эгаллади. Фарғоналик Санобар Ирисматова иккинчи, бухоролик Соҳиба Файзуллаева учинчи ўринга лойиқ топилди. Ғолибларга диплом ҳамда совғалар топширилди.