ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Гурбангули Бердимуҳамедов туркман-ўзбек музокаралари натижасини умумлаштирди, деб хабар қилмоқда Туркменистан сегодня ахборот агентлиги.
Гурбангули Бердимуҳаммедовга кўра, музокаралар чоғида икки томонлама алоқалар ҳолати муҳокама қилиниб, халқаро масалалар бўйича фикрлар алмашилган. Давлат раҳбарлари музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларни ўз ичига олган салмоқлигина ҳужжатларга имзо чекишган.
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти билан учрашув икки давлатнинг турли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаганига ишонч билдирди.
Туркманистон раҳбарининг қайд этишича, музокаралар вақтида алоҳида эътибор минтақа хавфсизлиги масалаларига қаратилган. У икки мамлакатнинг қўшни Афғонистонда фақат сиёсий йўл билан барқарорлик ўрнатилиши борасидаги фикри ҳам муштараклигини тасдиқлади.
Томонлар иккиёқлама форматда яқиндан ҳамкорлик қилишга ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида халқаро террорчилик, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишга келишиб олганларю.
"Алоҳида эътибор эса Марказий Осиё ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масаласига қаратилди. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик бу жараённинг муҳим таркибий қисми бўлмоқда. Бу ўринда позициялар аниқ: икки мамлакат ҳам Марказий Осиёнинг тинч ва барқарор ривожланиши учун мустаҳкам ва самарали механизм яратилишини истайди", деган туркманистонликлар раҳбари.
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов икки мамлакат ҳам Афғонистон муаммосини ҳал этиш борасида умумий фикрдалигини, яъни муаммони фақат тинч ва сиёсий йўл билан, умуммиллий мулоқот воситасида ҳал этиш мумкин деган фикрда эканини қайд этган. Давлат раҳбарлари Афғонистонда БМТнинг тинчликпарвар кучлари янада фаолроқ ва кенгроқ ҳаракатланиши лозимлигини таъкидлашган.