Мирзиёев ва Бердимуҳаммедов қатор ҳужжатларни имзоладилар

© Sputnik / Сергей СубботинЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Шавкат Мирзиёев қўшма баёнот асосида икки мамлакат ўртасида Стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартномани имзолади

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг олий даражадаги иккиёқлама ҳужжат имзолаш тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда Туркманистон бугун ахборот агентлиги.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўшма баёнот асосида икки мамлакат ўртасида Стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Шунингдек, президентлар гувоҳлигида 2018—2020 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, Темирйўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги меморандум, Маданий-гуманитар соҳада 2017—2019 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро ҳамкорлик дастури ва Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2017—2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган.

Туркманистон Темирйўл транспорти вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Туркманхимия" давлат концерни Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари билан битимлар имзолади.

Янгиликлар лентаси
0