ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазири бир қатор ички ишлар бошқарма ва бўлимларига янги бошлиқларни тайинлади, деб хабар қилмоқда ўзбек ОАВлари "Постда" нашрига таянган ҳолда.
Хабарда айтилишича, полковник Саидкарим Нишонбоев Тошкент вилоят ИИБ, полковник Шуҳрат Собиров Андижон вилоят
ИИБ, полковник Шуҳрат Парпиев Андижон ИИБ бошлиқлигига тайинланган.
ИИБ, полковник Шуҳрат Парпиев Андижон ИИБ бошлиқлигига тайинланган.
Андижон вилояти Шаҳрихон ИИБга подполковник Акмалжон Юлдашев, Марҳамат ИИБга подполковник Маҳамаджон Нишонов ва Избоскан туман ИИБга подполковник Бектемир Баҳромов бошлиқ бўлди.
Фарғона вилоят ИИБ ўринбосари ҳамда Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармасига подполковник Бахтиёр Ражапов бошлиқ этиб тайинланди.
Жиззах вилоятида ҳам бир қатор раҳбар ўзгаришлари тасдиқланди. Подполковник Обиджон Шерқулов Зарбдор туман ИИБга, подполковник Илҳом Сулаймонов Янгиобод ИИБга, майор Илҳом Хаджамқулов Зафаробод ИИБга бошлиқ этиб тайинланди.