Ўзбекистонда икки вилоят ИИБ раҳбарлари ўзгарди

© © Sputnik / Табылды Кадырбеков.Кресло
Кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навоий ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғига кўра Навоий ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда "Постда" газетасига таяниб кун.уз нашри хабар бермоқда.

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи этиб полковник Турсунпўлат Тошпўлатов тайинланди. У аввал ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси раҳбари бўлиб фаолият юритган (2015 йилнинг июнидан).

Жиззах вилояти ИИБга эса полковник Рустам Турсунов раҳбар этиб тайинлангани хабар қилинган.

Янгиликлар лентаси
0