ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. "Ироқ ва Леванта Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз тарихида биринчи марта Хитойга қарши чиқмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.
"ИД" шу тариқа жанг қилиш учун Ироқ ва Сурияга йўл олган тахминан 300 нафар уйғур сепаратистларини қўллаб-қувватламоқда.
Ироқ ва Леванта Ислом давлати террорчилари раҳбдарлари томонидан Хитой ҳукуматига йўлланган нома араб тилида сўзланган.
"О, одамлар гапирганда уларни тушунмайдиган хитойликлар. Биз — Халифат аскарларимиз ва биз сизларнинг олдингизга борамиз. Биз сизларга қурол тилида тушунтирамиз. Биз таъқиб қилинаётганлар ҳаққига дарё-дарё қон оқизамиз", — дейилган видео-мурожаатда.
Расмий Пекин ҳукумати бу мурожаатни эътиборсиз қолдиргани маълум бўлмоқда. Рейтерс агентлиги мухбири томонидан берилган саволга жавобан ХХР ТИВ вакили бу ролик ҳақида ҳеч нарса билмаслигини ва террорни қоралашини айтган.