ОАВ: ИД раҳбари видолашув нутқини йўллади

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишИШИД байроғи
ИШИД байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Мосулнинг ғарбий қисмида бўлиб турган ИД етакчилари шаҳардан қочишаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди

ТОШКЕНТ, 1 мар — РИА Новости. "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ўз нутқида ИДнинг яқинда бўлиб ўтган жанглардаги мағлубиятини тан олди, деб хабар берди РИА Новости Alsumaria телеканалига асосланиб.

Мосул яқинидаги жанглар - Sputnik Ўзбекистон
Ироқ қўшинлари бир неча соатдан кейин Мосулга киришади

"Ал-Бағдодий ўз нутқини видолашув нутқи деб атади ҳамда гуруҳ билан нималар содир бўлаётганини айтди. Гуруҳ аъзолари Найнаво ва Ироқнинг бошқа ҳудудларидаги мағлубиятлар ҳақида гапира бошлашди", — деган телеканал манбаси.

Илгарироқ Мосулнинг ғарбий қисмида бўлиб турган ИД етакчилари шаҳардан қочишаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ироқнинг Мосул шаҳрини озод қилиш операцияси 2016 йил октябрида бошланган. Шаҳарнинг шарқий қисми жангарилардан тозаланган. Февраль ўрталарида Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий шаҳарнинг ғарбий қисмини озод қилиш операцияси бошланганини маълум қилди. 24 февраль куни Ироқ ҳукумат қўшинлари ҳарбий базани қўлга киритишди ва шаҳар ғарбидаги аҳоли мавзеларига кириб келишди.

Янгиликлар лентаси
0