Шимолий Корея террорчиликка қарши курашиш тарафдори эканини эълон қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишКХДР етакчиси Ким Чен Ин
КХДР етакчиси Ким Чен Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ бизга "террорчилик ҳомийси" деган тамғани илаётгани учунгина бизнинг давлатимиз террорчилик ҳомийлик "қилмайди", деб айтди Шимолий Корея ТИВ вакили

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik, Екатерина Плясункова. КХДР ҳукумати терроризмнинг ҳар қандай шаклини қўллаб-қувватлашни рад этувчи тамойилларга амал қилади ва буни амалиётда ифода этади.

Шимолий ва Жанубий корея ўртасидаги чегара - Sputnik Ўзбекистон
Сеул шимолий кореяликларга Ким Чен Нам қандай ўлгани ҳақида карнайлар орқали айтиб беради
Шимолий Корея ТИВ вакилининг тегишли баёноти "Нодон синмун" нашрида эълон қилинди. РИА Новости хабарига кўра, бу баёнот Жанубий Корея томонидан 3-март куни "Чомон Ильбо" нашрида эълон қилинган мақолага жавоб бўлган. Жанубий Корея мақолада КХДРни террорчилик ҳомийлари бўлган мамлакатлар рўйхатига қайта киритиш масаласини кўтарган.

"Корея (КХДР) ҳукумати террорчиликнинг ҳар қандай шаклини қўллаб-қувватлашни рад этувчи тамойилларга қатъий амал қилиши ва буни ҳамиша амалиётда ифода этишини халқаро ҳамжамиятга яққол намоён этди", — дейилади баёнотда.

Шимолий Корея ТИВ вакили, шунингдек, АҚШ "террорчилик ҳомийси" тамғасини КХДРга илиб келаётгани учунгина давлат террорчиликка ҳомийлик "қилмаслиги" ҳақида иддао қилган.

Феврал ойи охирида Япониянинг Киодо агентлиги АҚШ дипломатик доираларидаги манбага таянган ҳолда, расмий Вашингтон Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намнинг ўта юқори даражадаги заҳарли модда билан ўлдирилгани туфайли КХДРни террорчиликка ҳомийлик қилувчи-мамлакатлар рўйхатига такроран киритиш режасини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

Kim Jong Nam, ein Halbbruder des nordkoreanischen Staatschefs Kim Jong-un - Sputnik Ўзбекистон
Ким Чен Нам қандай ўлдирилгани видеоси пайдо бўлди
Эслатиб ўтамиз, КХДР 1987-йилда Жанубий Кореяга қарашли йўловчи самолёт портлатилгач Американинг террорчиликка ҳомийлик қилувчи мамлакатлар-рўйхатига киритилган. 115 киши ҳалок бўлган бу портлаш КХДР махсус хизмати агентлари томонидан амалга оширилган деб ҳисобланади. 2008 йилда АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш маъмурияти КХДР террорчилик ҳомийлари бўлган давлатлар рўйхатидан ўчирилганини маълум қилган. МАГАТЭ (атом энергияси бўйича халқаро агентлик) экспертлари Пхеньян томонидан эълон қилинган ядро объектлари ҳақида маълумот олишлари мумкинлиги ҳақидаги келишувдан кейин бундай қарор эълон қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0