ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Қашқадарё вилоятида Ўзсаноатқурилишбанк молиявий кўмагида "Мароканд парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан курка етиштириш лойиҳаси ташкил этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 29,5 млрд сўмни ташкил этади. Корхонада Бельгия, Франция ва Германия ускуналари асосида йилига 3 млн дона тухум, 2 млн курка жўжаси етиштириш мўлжалланмоқда.
Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 10 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларига 50 бошдан курка етказиб бериш тизими яратилади.
Шунингдек, корхонада 120та иш ўрни ташкил этилиб, аҳоли бандлиги таъминланади.