ОВИРни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат сентябр ойи охирида тайёр бўлади

© Sputnik / СтрингерЎзбекистон фуқароси паспорти
Ўзбекистон фуқароси паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар хизмати ходимлари ва ҳуқуқшунослар ОВИР стикеридан хорижий паспортларга ўтишда қўлланадиган аниқ чораларни тайёрлашмоқда

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Хорижга чиқишга рухсат берувчи Визалар ва рўйхатдан ўтказиш бўлими (ОВИР) стикерини бекор қилиш ва унинг ўрнига хорижий паспортлар киритиш таклифи жорий йилнинг сентябрь ойи охирида тайёр бўлади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида. 

Тошкент шаҳар ИИББ вакилининг айтишича, ҳозирда милициянинг мутасадди ходимлари ва ҳуқуқшунослар ОВИР стикеридан хорижий паспортларга ўтишда қўлланадиган аниқ чораларни тайёрлашмоқда.

Паспорт ва ҳужжатлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар Мирзиёевдан чиқиш визасини бекор қилишни сўрашмоқда
"Сентябрь охирига биз барча таклифларни умумлаштириб, уларни Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун топширамиз ва у ерда якуний қарор чиқарилади. Ҳозирча хорижий паспорт биометрик ёки оддий бўлиши номаълум. Бутун тизимни ишлаб чиқиш жараёни кетмоқда. Яна бир муҳим ҳолат – бу тизимга ўтишдан олдин амалдаги биометрик паспортлар билан барча жиҳатларни ҳал қилиш керак, акс ҳолда бу яна катта навбатларга олиб келади", деди манба.   

Суҳбатдош шу билан бирга Ўзбекистон фуқароларига хорижий паспортлар қандай муддатга берилиши ҳақидаги саволга жавоб бера олмаган, бироқ халқаро тажрибага кўра бундай паспортлар 10 йилга берилишини таъкидлаб ўтган.

Паспорт-виза тизимини такомиллаштириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш ҳаракатлар стратегияси доирасида режалаштирилган.

ОВИР стикерини бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатда, шунингдек, маълумотларни қайта ишлашда замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, автоматлаштирилган паспорт назорати кабиналари жорий қилиш кўзда тутилган, бу эса аэропортлар ва вокзалларда божхона кардонларини ўтиш тизимини соддалаштиришга имкон беради.

Янгиликлар лентаси
0