ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Сурия қўшинлари Россия Ҳарбий Космик Кучлари кўмагида Палмирани озод қилиш бўйича операцияни якунладилар, деб хабар қилди РИА Новости.
Қадимий шаҳар 2015 йилнинг май ойи ўрталаридан буён РФ ҳудудида таъқиқланган террорчилик уюшмаси назоратида эди. 2016 йил март ойи охирларида Сурия армияси Палмирани "ИД"дан озод этди, аммо шу йилнинг декабр ойи ўрталаридаёқ террорчилар Палмирани қайта эгаллаб олган эдилар.
Палмирани тарк этаётиб жангарилар йўллар ва биноларни миналаб кетган. РИА Новости мухбири хабар беришича, Сурия армияси жангчилари қадимий шаҳарнинг ҳаробага айлантирилган қисмларини кўздан кечириб, портловчи моддаларни излашмоқда. Портлашлар оқибатида Палмирадаги амфитеатр саҳнаси марказий қисми тўлиқ вайрон қилинган.