ИД қайтадан Палмирани эгаллаб олди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПалмира яна ИД қўлида
Палмира яна ИД қўлида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИД қўмондонлиги Ироқнинг Мосул шаҳридан, Суриянинг Ракка ва Дайр-аз-Зор ҳудудларидан Палмирага 5 мингга яқин жангарилар ва ҳарбий техника юборган.

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Охирни икки кун ичида бўлиб ўтган жанглардан кейин Суриядаги Палмира қадимий қўрғони жангарилар қўлига ўтди. Ушбу вазиятга Росссия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков изоҳ берди, РИА Новости хабарига асосан.

Песков Россия ҳукумати ушбу вазиятдан афсусда эканлигини ва жангариларнинг қадимий ёдгорликлар маскани бўлган Палмирани эгаллаб олиши бутун инсоният учун катта йўқотиш эканлиги хабар қилди.

Матбуот котибининг сўзларига қараганда жангарилар Пальмирага кириб келиши Москванинг эмас, балким террорчилар билан курашиш ўрнига “қўл қовуштириб ўтирган” бошқа мамлакатлар обрўсига путр еткизади.

Песков айтишига қараганда Ироқдан сиқиб чиқарилаётган жангарилар Сурия ҳудудида катта гуруҳлар ташкил қилиб ҳужумга ўтмоқда.

Бироз олдин, тинч  аҳоли Пальмирадан эвакуация қилингани ва ҳукумат қўшинлари шаҳар четида қақшатгич жанглар олиб бораётгани хабар қилинган эди.

Россия ҳарбийлари хабарига кўра, ИД қўмондонлиги Ироқнинг Мосул шаҳридан, Суриянинг Ракка ва Дайр-аз-Зор  ҳудудларидан Палмирага 5 мингга яқин жангарилар ва ҳарбий техника юборган.

 

Янгиликлар лентаси
0