Ўзбекистонга 2017 йилда 4,5 млрд долларлик хорижий сармоя киритилади

Oбуна бўлиш
Инвестиция дастури доирасида Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology компанияси Самарқанд вилоятида қуёш электростанцияси қуришни бошлайди

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон 2017 йилда 199 лойиҳа бўйича 4,505 миллиард доллар ҳажмидаги хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирган, деб хабар бермоқда РИА Новости президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил учун тасдиқланган Инвестиция дастурига асосланиб.

Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобига 79 лойиҳа бўйича 1,854 миллиард доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 120 лойиҳа бўйича 2,65 миллиард доллар ўзлаштириш кўзда тутилган.

Хорижий инвестицияларнинг катта қисми — 37 лойиҳа бўйича 2,47 миллиард доллар ёқилғи-энергетика соҳасида ўзлаштирилиши режалаштирилган. Хориж компаниялари нефт-газ соҳасидаги 20 лойиҳа бўйича 1,97 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиши мўлжалланган.

Лукойл нефт заводи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россия инвестициялари учун очиқ

Хусусан, 2017 йилда "Лукойл" умумий қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ бўлган иккита МТБни амалга ошириш учун 1,217 миллиард доллар киритади, Gas Project Development Central Asia (GPD, Gazprom International шўъбаси) эса умумий қиймати 1,3 миллиард долларга яқин бўлган икки лойиҳа — Устюрт ва Сурхондарё вилоятида газ конларини ишга туширишга киришади. 2017 йилга режалаштирилган инвестиция ҳажми 160 миллион долларни ташкил этади.

Халқаро молия институтларининг хорижий кредитлари ҳисобига энергетика соҳасида 17 лойиҳа бўйича 506,7 миллион доллар ўзлаштириш режалаштирилган. Япониянинг Mitsubishi Corporation ва Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd компаниялари умумий қиймати 1,5 миллиард долларга яқин бўлган икки лойиҳа — Наманган вилоятида қуввати 900 МВт бўлган Тўрақўрғон ИЭС қурилиши ва Навоий ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган буғ-газ қурилмасини ўрнатишга киришади. Шунингдек, Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology компанияси Самарқанд вилоятида қуёш электростанцияси қуришни бошлайди.

Расмий статистикага кўра, 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон иқтисодиётида хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши 11,3%га ўсган ва 3,7 миллиард доллардан ошган. Шу тарзда, 2017 йилда бу кўрсаткичнинг ўсиши 21,6%ни ташкил этиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0