ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Ипотека-банк" акциядорлик-тижорат банки аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлашга бағишлаб матбуот анжумани ўтказди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.
Президент қароридан мақсад эса шаҳарда яшаётган аҳолини, шу жумладан, ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш йўли билан уларнинг турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришдан иборатдир.
Хабарда айтилишича, 2017-йилда 191 кўп хонадонли уй қурилиши белгиланган ҳамда шу кунларда уларни қуриш ишлари бошлаб юборилган. Шундан 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилади, деб ёзади нашр.
Уй-жой қуриб битказилгач, бириктирилган хонадонни сотиб олиш истагидаги фуқаро банкка бир қатор ҳужжатлар тақдим этиши зарур. Ариза, кредит олувчининг паспорт нусхаси, кредит олувчининг охирги 12 ойда олган даромадлари тўғрисидаги маълумотлар шулар сирасидандир.