Ҳукумат Муқимий—Бунёдкор чорраҳаси очилишини яна бир бор кечиктирди

© ДаракчиМуқимий-Бунёдкор кўчалари кесишмаси
Муқимий-Бунёдкор кўчалари кесишмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ бу чорраҳа 23 февралгача ёпилгани маълум қилинганди. Аммо кейин унинг очилиш муддати 1 март кунига кўчирилди

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Тошкентнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан 11 февраль куни ёпилган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши 2017 йил 10 мартга кўчирилди, деб хабар қилди "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот-хизмати.

Перекресток улиц Мукими и Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон
Муқимий - Бунёдкор чорраҳасида транспорт ҳаракати тўхтатилди
"Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан ёпилган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши 2017 йил 10 мартга кўчирилди. Тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, сизлардан қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишингизни сўраймиз. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", — дейилган хабарда.

Илгарироқ бу чорраҳа 23 февралгача ёпилгани маълум қилинганди. Аммо кейин унинг очилиш муддати 1 март кунига кўчирилган эди.

Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида, метронинг "Новза" бекати яқинида узунлиги 600 метрга тенг бўлган, олти қатор йўл тушадиган янги кўприк қурилиши 2016 йилнинг 16 сентябридан бошланган эди.

Йўл ўтказгич Наврўз байрами (21 март)да фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0