Муқимий - Бунёдкор чорраҳасида транспорт ҳаракати тўхтатилди

© darakchi.uzПерекресток улиц Мукими и Бунёдкор
Перекресток улиц Мукими и Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан Муқимий ва Бунёдкор шоҳ кўчалари кесишмасида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Муқимий ва Бунёдкор шоҳ кўчалари кесишмасида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Darakchi.uz нашри Тошкент ҳокимияти хабарига асосан.

"Муқимий ва Бунёдкор шоҳ кўчалари кесишмасида, йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан 2017 йил 11 февралдан 23 февралгача чорраҳа транспорт ҳаракати вақтинча ёпилади", — дейилган расмий хабарда.

Ушбу муносабат билан шаҳар ҳокимияти автотранспорт фойдаланувчиларидан, тирбандлик келтириб чиқармаслик учун бошқа кўчалардан фойдаланишни сўради.

"Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сураймиз", —дейилган Тошкент шаҳар ҳокимиятининг хабари сўнгида.

Янгиликлар лентаси
0