Эрдўғон Рустам Азимовни "Бейлербейи" саройида қабул қилди

© Подробно.UZТуркия президенти Рустам Азимовни қабул қилди
Туркия президенти Рустам Азимовни қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов Туркия президенти Тойиб Эрдўғон билан учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон ва Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов 27 феврал куни Истанбулдаги "Бейларбейи" саройида учрашишган.

Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Эрдўғон учрашуви: икки раҳбар нималарга келишиб олди?
Туркия раҳбари сайтида берилган хабарга кўра, бир соатча давом этган учрашувда ОАВ вакиллари иштирок этишмаган.

Учрашувда шунингдек, Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳот Зайбекчи ва миллий мудофаа вазири Фикри Ишиқ қатнашган.

Ўзбекистон делегацияси Истанбулда ўзбек-турк бизнес-форумида иштирок этган, унинг якунида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишувлар имзоланган.

Форумда чиқиш қилган Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ўтган йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этганини қайд этган, шу билан бирга бу кўрсаткич имкониятлар даражасидан паст этгани таъкидланган.

Туркия томони статистик маълумотига кўра, 2016 йилда Туркиядан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 488,5 млн доллардан 533,3 млн долларга ўсган, Ўзбекистондан Туркияга импорт ҳажми эса 711,5 млн доллардан 709,2 млн долларга пасайган.

Кун.уз нашри хабарига кўра, Рустам Азимов ўз чиқишида, Ўзбекистон Туркия билан нефт-кимё соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятида эканини айтиб ўтган. Азимовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 2та нефтни қайта ишлаш заводи фаолият кўрсатмоқда ва учинчисини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

"Биз Ўзбекистонда олтин, кумуш ва уран каби фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишимиз мумкин", — деб айтган бош вазир ўринбосари.

Темир ва автомобиль йўллари қурилиши лойиҳалари ҳам ҳамкорликнинг яна бир йўналиши бўлиши мумкин, дея қўшимча қилди у.

Рустам Азимов Туркия Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи мамлакат бўлганини эслаб ўтган ва "Ўзбекистон халқи буни ҳеч қачон унутмайди", деб айтган.

Янгиликлар лентаси
0