ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Лола Каримова-Тиллаева Фейсбукдаги саҳифасида АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этиш учун тайёргарлик кўраётган ўзбекистонлик полвонларга тилак билдирди.
"2-5 март кунлари ўзбекистонлик спорчиларимиз ҳар йил АҚШнинг Огайо штатида бўлиб ўтадиган машҳур "Arnold Sports Festival" спорт мусобақасида иштирок этадилар.
Бизнинг спортчиларимиз илк маротаба ушбу мусобақаларда 2015 йилда масрестлинг бўйича иштирок этганлар. 2016 йилда эса ўзбекистонлик полвонлар "Arnold Strongman" мусобақаларида қатнашиб, ярим финал саралаш босқичига чиқишга сазовор бўлганлар.
Навбатдаги спорт фестивалида иштирок этиб, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун спортчиларимиз Сергей Трубицин, Хамза Примов ва Шуҳрат Алихоновлар куч экстрими, Олеся Гуреева эса масрестлинг бўйича куч синашишга тайёргарлик кўрмоқдалар.
Полвонларимизга ушбу мусобақаларда муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишларини астойдил тилаб қоламан!", — деб ёзган Лола Каримова.