Ўзбекистонда аҳолига табиий газ етказиб бериш бўйича чоралар кўрилмоқда

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишГаз қувури участкаси
Газ қувури участкаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунга келиб газ таъминотида узилишларга йўл қўймаслик учун 68,6 км газ қувури капитал таъмирдан чиқарилган, 171,9 км газ коммуникациялари реконструкция қилинган

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолига табиий газ етказиб беришни барқарорлаштириш бўйича кенг миқёсли чоралар кўрилмоқда, деб хабар қилди "Ўзтрансгаз" компанияси вакиллари 27 феврал куни ўтказилган матбуот-анжумани доирасида.

Конфорки газовой плиты - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандшаҳаргаз: газ бўлмаса ҳам қарз бор
Хусусан, бугунга келиб газ таъминотида узилишларга йўл қўймаслик учун 68,6 км газ қувури капитал таъмирдан чиқарилган, шунингдек 171,9 км газ коммуникациялари реконструкция қилинган. Бундан ташқари, 7,2 минг километрлик газ қувурининг зичлиги ўрганилган ва ҳаво бериб кўрилган. 5,6 минг километрлик ерости қувурларининг ҳолати ўрганилган. 70,5 минг газ тақсимлаш пунктлари текшириб кўрилган.

"Газ тармоқларига уланмаган аҳоли пунктларига суюлтирилган газни етказиб бериш бўйича алоҳида ишлар бажарилмоқда. Бу борада 2,5 млн хонадонга табиий газ шу тарзда етказиб берилади. Бунда 60дан ортиқ газ тўлдирувчи станциялар ва пунктлар аҳолига хизмат кўрсатади. 200дан ортиқ сервис хизматлари газ баллонларини тарқатиш билан шуғулланади. Шунингдек, суюлтирилган газни манзилга етказишда 237та цистерна-вагонлар ва 90га яқин автоцистерналардан фойдаланилади", — деди "Ўзтрансгаз" вакили.

Соҳа ишчиларининг айтишича, ўтган йили республика бўйлаб қўшимча равишда 20та газ тўлдирувчи пункт фойдаланишга топширилган. Аҳолига 528 мингга яқин газ баллонлари етказиб берилган. Шу билан бирга, MAN маркали иккита пропан ташувчи ва 32 дона махсус Isuzu автомашиналари харид қилинган.

Газ йўқ - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд ҳокимлиги: газ ва электрдан қарз 1 трлн сўмдан ошган. Айб кимда?
Газ таъминотидаги яна бир янгилик сифатида шуни айтиш мумкинки, мамлакатда фойдаланилган газ учун тўловни йиғиш билан хусусий операторлар шуғулланади. Компаниянинг бир ходими сўзларига кўра, бу борадаги таклифлар аллақачон ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамасига топширилган.

Қайд этиш жоизки, ҳозирда Ўзбекистонда аҳолининг табиий газдан фойдаланганлик учун қарзи жуда катта. Газ етказиб берувчилар қарзларни ундириш учун истеъмолчиларнинг уйларига бориб маблағ йиғиш амалиётини йўлга қўйган бўлсалар-да, улар пул маблағлари 100 % давлат ғазнасига келиб тушишини таъминлай олмайдилар.

Янгиликлар лентаси
0