Путин ва Назарбоев якшанбани тоғ-чанғи курортида ўтказдилар

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРФ президенти В. Путин ва Қозоғистон раҳбари Н. Назарбоев
РФ президенти В. Путин ва Қозоғистон раҳбари Н. Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев норасмий суҳбат ўтказдилар, деб хабар қилди Путиннинг матбуот-хизмати Дмитрий Песков

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Россия Федерацияси ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ҳамда Нурсултон Назарбоев норасмий форматда суҳбатлашдилар, деб хабар қилди РИА Новости Россия раҳбари матбуот-котибидан олинган маълумот асосида.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Путин Эмомали Раҳмонни орден билан мукофотлайди
"Иккала давлат раҳбарлари якшанба кунини биргаликда, Олма-Ота яқинидаги тоғ-чанғи курортида чанғи учган ҳолда ўтказдилар", — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Путин ва Назарбоев Олма-Отада душанба куни расмий учрашув ўтказадилар, шундан сўнг Путин Тожикистон ва Қирғизистонга сафар уюштиради.

Ушбу учала ташриф бу давлатлар Россия билан дипломатик алоқа ўрнатганларининг 25 йиллиги муносабати билан амалга оширилмоқда, деб ёзган нашр.

Янгиликлар лентаси
0