ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Душанбега уюштирадиган сафари давомида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмонга Александр Невский орденини тақдим этади, деб хабар қилди РИА Новости.
Нашрга ба ҳақда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълумот берган.
"Бизнинг президент Тожикистон президентига икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқдошликни мустаҳкамлашда қўшган улкан ҳиссаси учун Александр Невский орденини топширади. Шунингдек, Тожикистон Ташқи ишлар вазирига "Дўстлик" ордени тақдим этилади", — деб хабар қилган нашр мухбирига Ушаков.
Куни кеча Россия президенти Владимир Путин 27-28 феврал кунлари Тожикистонга икки кунлик сафар уюштириши ҳақида хабар қилган эдик.