ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Санкт-Петербургда ўзбекистонлик муҳожир бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Подробно.уз нашри.
Бахтсиз ҳодиса Петербургдаги Виборгский туманининг "Северная долина" турар жой комплекчи ҳудудида юз берган.
Қурувчининг жонсиз танаси 25 февраль куни "Северная Долина" тураржой комплекси ҳудудида топилган. Воқеа жойига етиб келган мутахассислар марҳум жасадида баландликдан тушиб кетишдан сўнг кузатиладиган жароҳатларни аниқлашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси 21-қаватдан тушиб кетган.
Бу фожиага нима сабаб бўлганини ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари текширмоқда.