ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Москва шимолий-ғарбида лифт кабинасининг 19-қаватдан қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар беради РИА Новости. Бахтсиз ҳодиса қурилиши олиб борилаётган "Пойтахт юраги" ("Сердце столицы") қурилиш мажмуасида юз берган.
Лифт кабинаси 19-қават баландлигидан пастга қулаган вақтда унинг ичида беш киши бўлган ва уларнинг барчаси ҳалок бўлишган.
Москва шаҳар қурилиш назорат бошқармасида ичида қурувчилар бўлган юк ва одам ташувчи лифт қулаганлигини маълум қилишди.
"Москва" агентлиги фавқулодда хизматлардаги манбасига таянган ҳолда тўрт нафар Белоруссия ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганлигини маълум қилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговчилар қурилиш объектига оид барча ҳужжатларни ўрганиб чиқишмоқда.