ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўшда 34 ёшли тадбиркор номаълум шахслар томонидан чопиб кетилди, деб хабар тарқатмоқда кун.уз Turmush нашрига таянган ҳолда.
Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотига кўра, марҳум Ўш шаҳрида яшовчи Ж.К. исмли, 1983 йилда туғилган шахс бўлиб чиққан.
Эркакнинг боши ва танасида санчувчи-кесувчи буюмдан қолган бир нечта жароҳатлар аниқланган. Эркак Ўшдаги АЁҚШлардан бири эгаси бўлган.
Аввалроқ нашр Ўшнинг марказий майдонидаги тўполонда пичоқ жароҳати олган тадбиркор ҳақида хабар берган. Маълум бўлишича, жанжал иштирокчилари жароҳат олган А.Т. ва ўлдирилган 34 ёшли Ж.К. бўлган. Улар бизнес-ҳамкорлар ва дўстлар бўлганлар.
Дастлаб пичоқ жароҳати олган А.Т. ИZЮМ ресторанида бир гуруҳ кимсалар билан жанжаллашиб кетгани тахмини билдирилган. Бироқ ресторан маъмури у ерда ҳеч қандай жанжал бўлмаганини маълум қилган.
А.Т.га пичоқ билан жароҳат етказиш ҳолати бўйича гумонланувчи қўлга олинган. У тергов изоляторига жойлаштирилган. Яна икки гумонланувчи қидирилмоқда.