ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Таниқли хонанда маст ҳолатда баланд пошнали туфлиси билан милиция ходимининг қошини ёрган, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.
Хабарда таъкидланишича, ярим тун соат 2ларга узоқни ёритувчи фараларни ёқиб келаётган яқин Honda Accord автомобилини тўхтатишмоқчи бўлишган, аммо ҳайдовчи воқеа жойидан ғойиб бўлишга ҳаракат қилган.
Хабарда айтилишича, аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатган. Патрул ходими автомобил эшигини очмоқчи бўлганида, аёл каратэ услубларидан бирини қўллаб, милиция ходимининг қошини ёрган. Жабрланган милиция ходимига тиббий хизмат кўрсатилган.
Аёл устидан Жиноят кодексининг "Безорилик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Экспертиза белгиланган.
Милиция хизмати шунингдек, аёл "ЎшТВ"да ишламаслигини аниқлаган.