ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. "Греция оролларига турклар қадамизи ҳам қилолмайди" ва янги фитналар уюштирадиган тақдирда Туркия яхшигина жавоб олади, деб баёнот қилган Греция Миллий мудофаа вазири раҳбари Панос Камменос. РИА Новости хабари асосида.
Эслатиб ўтамиз, Туркия иккита тош чўққиларидан иборат Имиа ароллари Грецияга тегишли эмас, деб келади. Мана шу тортишув 1996 йилда икки давлат ўртасида қуролли можаро юз беришига сабабчи бўлаёзди.
"Улар бу оролларга қадамини ҳам босмайдилар. Бундай бўлмайди. Биз бунга ҳалал берамиз. Агар улар келишса, у ҳолда у ердан қай тариқа қочишларини ҳам томоша қиламиз", — деб айтган Камменос.
Греция Олий суди ўтган йилнинг июлида Анқарадаги давлат тўнтаришида айбдор деб топилган саккиз нафар ҳарбийни Туркия томонга беришдан бош тортгач, иккила давлат ўртасидаги муносабатлар дарз кетган эди.