Греция уч нафар турк ҳарбийсига бошпана беришдан бош тортди

© SAKIS MITROLIDIS / AFPГреция полициячи туркиялик зобит билан бирга
Греция полициячи туркиялик зобит билан бирга - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбийлар 16 июль куни вертолётда Александруполис шаҳрига учиб келган. Вертолёт шу куннинг ўзидаёқ Туркия томонга қайтарилган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik, Геннадий Мельник. Греция Туркиядаги давлат тўнтаришига ҳаракатдан сўнг мамлакатдан қочган саккиз туркиялик ҳарбийдан уч нафарига бошпана беришдан бош тортди, деб хабар қилди Грециянинг FRT жамоат телевидениеси. РИА Новости хабари асосида.

Ҳарбийлар 16 июль куни вертолётда Александруполис шаҳрига қараб қочишган. Вертолёт шу куннинг ўзидаёқ Туркия томонга қайтарилган. Туркиялик ҳарбийлар, мамлакатда уларни ўлим жазоси кутаётганини айтиб, бошпана сўраганликлари маълум қилинмоқда. Расмий Анқара эса Грециядан қочқинларни беришни талаб қилган.

Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон БМТ Бош Ассамблеясида Туркиядаги ҳарбий исён ҳақида сўзлашга тайёр
"Қочқинлардан бирига моҳиятан, қолган иккисига эса жараён сабабларига кўра бошпана бериш рад қилинди", — деб хабар қилинди телевидениеда.

Қолган беш нафар ҳарбий билан келгуси ҳафтада такрор интервью қилиниши айтилмоқда.

Рад жавобини олган туркиялик ҳарбийларнинг ҳаммаси ушбу қарор юзасидан Европа судларига шикоят қилишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ҳарбий исён 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси рўй берган. Ҳарбийлар вертолёт ва танклар ёрдамида аэропорт, кўприк, ОАВ бинолари ва президент саройига ҳужумлар уюштиришган. Туркия ТИВ маълумотига кўра, давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатлари оқибатида 290 киши қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0